Get Mystery Box with random crypto!

​​#Ҳадис ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан | UMRAH TRAVEL UZB🕋

​​#Ҳадис

ҚУРЪОННИНГ ШАФОАТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қуръон қиёмат куни келиб: «Эй Роббим, унга сарпо бер», дейди. Бас, унга каромат тожи кийдирилади. Сўнгра у яна: «Эй Роббим, зиёда қил» дейди. Шунда унга каромат сарпоси кийдирилади. Сўнгра у яна: «Эй Роббим, ундан рози бўл» дейди. Бас, У зот ундан рози бўлади. Сўнгра унга: «Қироат қил ва кўтарилавер. Сенга ҳар бир оят учун бир ҳасана зиёда қилинади» дейилади».
Имом Термизий ривоят қилган.

Шарҳ:
Ушбу ҳадиси шарифда бошқа ҳадиси шарифларда айтилган Қуръони Каримнинг ўзини ўқиган қорига шафоат қилишининг тафсилотларидан бири баён қилинмоқда. Ҳа, Қуръони Карим қиёмат куни ўз қорисига каромат тожи кийдирилишига, каромат сарпоси кийдирилишига, Аллоҳ таолонинг ундан рози бўлишига ва жаннат мартабаларида кўтарилишга ёрдам берар экан. Шунинг учун ҳам Қуръони Каримни иложи борича кўпроқ ўқишга, кўпроқ ёд олишга, кўпроқ ўрганишга ва унга кўпроқ амал қилишга ҳаракат қилмоқ лозим.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.