Get Mystery Box with random crypto!

Шукр саждасининг фазилати.. Шукр саждаси, дунё ва охират хази | UMRAH TRAVEL UZB🕋

Шукр саждасининг фазилати..

Шукр саждаси, дунё ва охират хазиналарига тенгдир.
Шукр саждасининг фазилатини кўпчилигимиз билмаганлигимиз туфайли, қанчадан қанча савоблардан маҳрум қолаяпмиз.

Дарҳақиқат, агар банда намоз ўқиб бўлиб сўнгра шукр саждасини адо қилса, Аллоҳ таоло банда билан фаришталар орасидаги хижобни (яъни тýсиқни) очар экан.
Аллоҳ таоло айтади:

- Эй фаришталарим, мана бу бандамга эътибор қилинг. Фарзимни адо этиб, ибодатимни маромига етказиб қилди. Унга берган неъматимга шукр қилиб, менга сажда қилди.
Эй фаришталарим, унга нимани тортиқ қилай?

Фаришталар айтади:

-  Рахматингни.

Аллоҳ таоло:
- Яна нимани?

Фаришталар:

- Жаннатингни.

Аллоҳ:
- Ундан кейинчи?

Фаришталар:

- Гам қайғуларини кифоя этишингни.

Аллоҳ:
- Ундан кейинчи?

Фаришталар айтиб бўлган яхшиликлардан хеч нарса қолмади.

Аллоҳ:
- Эй фаришталарим,яна нима?
Фаришталар:
- Эй Аллоҳ, бундан ортиқ билишга бизнинг илмимиз етарлича эмас.

Аллоҳ таоло:

- Менга шукр айтганидек, мен ҳам унга шукр айтаман. Фазлим бн ундан қабул қилиб, рахматимни кўрсатаман.

Ҳар куни шукр саждасини адо этайлик. Бу намоз эмас, сиздан кўп вақтингизни ҳам олмайди, бу - сажда...

Энг афзали, таҳоратли холингизда қиблага юзланиб сажда қилишингиздир.
Аллох таоло сизни неъмати билан сийласа ёки офатларни сиздан кетқазса, таҳоратлимисиз йўқми, қиблага қараб турибсизми йуқми, дарров Аллоҳга шукр саждасини қилишингиз даркор.

НАСИҲАТ..

Ҳар бир намозингиздан сўнг шукр саждасини адо этинг ва саждангизда шундай деб айтинг:

- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Астағфируллох
- Астағфируллох
- Астағфируллох
Роббим, сенга чексиз ҳамдлар бўлсин, мени бу дунёдаги ҳаётимда турли хил неъматларинг билан сийладинг ва ризқлантирдинг. Сенга беадад шукрлар бўлсин Тангрим!
- Алхамдулиллах!
- Алхамдулиллах!
- Алхамдулиллах!
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла
- Субҳана Роббиял аъла

Яқинларингизга хам шукр саждаси ҳақида маълумот беринг! Тасаввур қилинг, сиз туфайли қанчадан қанча мусулмонлар шукр саждасини амалга оширишса, сизнинг вафотингиздан кейин ҳам, йиллар давомида ҳам ин шаа Аллоҳ бунинг ажри ва савоби сизга етиб туради.....

Аллоҳим,бу менинг ва ота онамнинг, фарзандларимнинг ва барча мусулмонларга юборувчиларнинг хайру эҳсони бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз!

МУРОЖААТ УЧУН
тур операторлар
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220

Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb