Get Mystery Box with random crypto!

“ИХЛОС сурасини ўқиш ҚУРЪОНнинг учдан бирини ўқиш билан бирдек | UMRAH TRAVEL UZB🕋

“ИХЛОС сурасини ўқиш ҚУРЪОНнинг учдан бирини ўқиш билан бирдек.”
(Бухорий)

“Ўн марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамга ЖАННАТдан бир сарой берилади.”
(А.Аҳмад)

“Ётадиган пайт юз марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ЖАННАТга киради.”
(Термизий)

“Бомдод намозидан кейин ўн бир марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамга Жаннатдан бир сарой берилади.”
(Хараити)

“БОМДОД намозидан кейин ИХЛОС сурасини ўн икки марта ўқиган одам ҚУРЪОНИ КАРИМНИ тўрт марта ХАТМ этгандай савобга қовушади.”
(Баззор)

“ТОНГДА ва ШОМда уч марта ИХЛОС ва МУАВВИЗЗАТАЙН (Фалақ, Нос)ни ўқиш бало~қазо ҳамда қийинчиликлардан сақлайди.”
(Термизий)

“Уйга кираётганида ИХЛОС сурасини ўқиган киши камбағалчилик кўрмайди.”
(Т.Куртубий)

“ИХЛОС сурасини ўқиган мусулмонга ЖАННАТ вожиб бўлади.”
(Насоий)

“Кимки сафарга чиқишда 11 марта ИХЛОС сурасини ўқиса, АЛЛОҲ таоло у сафардан қайтиб келгунча унинг уйини муҳофаза қилади.”

(И.Нажжор)

“Арафа куни (барчасини бисмиллоҳ билан бошлаб) минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одамнинг бутун гуноҳлари кечирилади ва барча дуолари қабул бўлади.”
(Абушшайх)

“Минг марта ИХЛОС сурасини ўқиган одам ўзини АЛЛОҲ таолодан сотиб олган бўлади.”
(Рафий)

“Жума намозидан кейин етти марта ИХЛОС, ФАЛАҚ ва НОС сураларини ўқиган одам бир ҳафта бало~қазодан ҳамда ёмон ишлардан ҳимояланган бўлади.”
(Сунний)

“Ётадиган маҳал ФОТИҲА ва ИХЛОС сурасини ўқиган ўлимдан бошқа бутун нарсаларнинг зиёнидан омон бўлади.”
(
Ибн Абдилбарр)

“Уч нарсани ишлаган одам ЖАННАТга хоҳлаган эшигидан киради:
Қул ҳақини ўтаган, ҳар намоздан кейин 11 марта ИХЛОС ўқиган, жонига қасд қилган қотилини кечириб ўлган одам.”
(Бариқа)

“Ҳеч кимнинг жонига, мол~мулкига, ор~номусига тегмай, шароб каби ичкиликлардан сақланиб, ИХЛОС сурасини юз марта ўқиган одамнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(Байҳақий)

“Эллик марта ИХЛОС сурасини ўқиганнинг эллик йиллик гуноҳлари кечирилади.”
(Даримий)

“Жума намозидан кейин етти марта ИХЛОС, ФАЛАҚ, НОС сураларини ўқиган кимсани АЛЛОҲ таоло келаси жумагача ёмонликлардан сақлайди.”
(
Ибн Сунний)

Расулуллоҳ алайҳиссалом бирор жойи оғриганда ФАЛАҚ ва НОС сураларини ўқиб, устига уфлар ҳамда оғриган ерини силарди.
(Бухорий).

Аллоҳ паноҳида бўлинг!

Биз сизга батафсил кўрсатма берган ҳолда ва йўл давомида илимли ҲОЖИ боши ҳамроҳлигида энг яхши турларни ташкил қиламиз!

МУРОЖААТ УЧУН
тур операторлар
@asaka_umrah
+998979642001
@toshkent_umrah
+998934156220

Каналга уланиш
t.me/umrah_travel_uzb