Get Mystery Box with random crypto!

БАРАКА НИМАДА? Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига и | УМР ДАФТАРИМ

БАРАКА НИМАДА?

Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофеъийга шикоят қилди.
Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофеъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофеъийнинг олдига келди.
Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.
Ибрат: ҳаром ҳеч қачон барака келтирмайди. Ҳаромдан ўсган эт Дўзах ўтида ёнади. Шунинг учун топаётган пулларимизга ҳаром, шубҳа аралашишидан эҳтиёт бўлишимиз лозим.

"Тақво аҳлининг гўзал қиссалари" китобидан.

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг