Get Mystery Box with random crypto!

Садақанинг сиз билмаган беш фойдаси Балони даф қилади. Анас р | УМР ДАФТАРИМ

Садақанинг сиз билмаган беш фойдаси

Балони даф қилади. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади», дедилар». (Ибн Ҳиббон ривояти).

Гуноҳ ва хатоларга каффорот бўлади. Икримадан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳога: “...Чунки у оч қолганни тўйдиради ва худди сув оловни ўчиргандек, хатони ўчиради», дедилар». (Термизий ривояти).

Банда у билан дўзах азобидан сақланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳатто бир дона хурмо бўлаги билан бўлсада, дўзахдан сақланинг”, дедилар. (Муттафақун алайҳ).

Мол-дунёни муҳофаза қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Молларингизни закот билан ўраб, ҳимояланглар”, дедилар. (Табароний ривояти).

Беморларга даво бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:  “Беморларингизни садақа билан даволанглар”, дедилар. (Байҳақийнинг сунанидаги ривоят).

ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

ЭНДИ ШУ БОТИМИЗ ОРҚАЛИ ИСТАЛГАН ДУОЛАРНИ ТОПИШИНГИЗ МУМКИН

@kundalik_duolar_bot обуна буволинг