Get Mystery Box with random crypto!

​​​​#хилқат. ДАҲОНИНГ АЁЛИ Дейтройт компаниясининг ёш механи | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​​​#хилқат.

ДАҲОНИНГ АЁЛИ

Дейтройт компаниясининг ёш механиги ҳафтасига 11 доллар маош оларди.

Бу арзимас пулнинг эвазига у 10 соат ишлар, уйга келиб эса, кўпинча ўз гаражида двигателнинг янги турини ихтиро қилишга уриниб, ярим кечагача шуғулланарди.

Отаси ўғлим вақтини беҳуда сарфлаяпти, деб ҳисоблар, қўшнилар уни ақлдан озганга чиқаришар, ҳеч ким бу ишидан бирор бамаъни нарса чиқишига ишонмасди.

Унга ёлғиз хотинигина ишонарди. Хотини кечалари бир неча соатлар давомида унинг тепасида керосин чироқни ушлаб турар, қўллари толар, совуқдан тишлари тақиллар, шамоллаб қоларди. Лекин чидарди!

Йиллар ўтиб, бир кун тариллаган шовқин эшитилди.

Қўшнилар йўлда, телба механик ва унинг хотини бир отсиз "арава"ни миниб кетаётганларини кўришди.

Ўз ихтироси билан тез орада бутун дунёга машҳур бўлган ўша механикнинг исми Генри Форд эди!

Кексайганида Форддан интервью олган бир журналист «Иккинчи бор ҳаёт берилганда ким бўлишни хоҳлар эдингиз?» деб савол беради.

Даҳо механик эса унга:

-Ким бўлишимнинг фарқи йўқ, фақат хотиним ёнимда бўлса бас, ⸺ деб жавоб қайтаради.

Интернетдан.



@Ummuzaynabummuijodi