Get Mystery Box with random crypto!

#нажот Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди. Лекин у ўлм | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нажот

Юсуфнинг акалари уни ўлдирмоқчи бўлишди.

Лекин у ўлмади.

Бир йўла унинг изини қуритмоқчи бўлишди.

Аммо унинг шаъну обрўси кўтарилиб кетди.

Уни қул қилиб сотиб юборишди.

Лекин у подшоҳ бўлди.

Отасининг қалбидан унинг муҳаббатини буткул ўчириб юбормоқчи бўлишди.

Бироқ у янада зиёда бўлди.

Бандаларнинг тадбиру ҳийлаларидан хавотирга тушма.

Аллоҳнинг тадбири барчасидан устундир!


@Ummuzaynabummuijodi