Get Mystery Box with random crypto!

​​#муҳлислардан. Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокат | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#муҳлислардан.

Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Қадрли ва севимли адибам Азизахон сингилжоним ва китобсевар, самимий, меҳридарё гуруҳдошларим.
Аллоҳимга беҳисоб ҳамду санолар ва шукроналар бўлсин.
Сизлардек яхши инсонлар билан ғойибона бўлса ҳам битта жамоада бўлаолганимга, дийдор насиб етаётганига.
Борийлага шукр.
Аллоҳ барчамизага икки дунё бахту саодатини ато етсин.
Аллоҳим барчамизани Байтуллоҳда, Жаннатларида жамласин!

Кўпчиликни қадрлиси ва севимлиси бўлган, мани самимий, камтар ва исми жисмига мос азизу муҳаррам бўлган  адибам Азизахон сингилжоним.
Мана яна битта асаризи қўлимга олдим. Бу сиз томондан манга совға қилинган  8 чи китоб эди, ҳадия етган тасбеҳизи ҳамон ишлатвоман, ҳар қўлимга олганимда эслаб дуо қилиб қўяман.
Аллоҳимга беҳисоб шукрлар бўлсин.
Рахмат азизам, миннатдорман!
Боризга шукр. Яқинларизи бахтига ва биздек мухлисаю мухлисларизи бахтига таниз соғ, жониз омон, умриз узоқ, иймониз бутун, қадариз гўзал, қаламиз ўткир, сўзиз ҳикматли, юзиз нурли, виждониз пок, илмиз зиёда бўлсин!
Сизга Аллоҳимдан Устоз  ижодкорлар сафида энг қадрли қаторда бўлишлигизи, ижодиз ижод оламида энг юқори чўққига эришишини ўзингизни эса  Аллоҳни энг севимли бандаси ва Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи вассалломни энг севимли умматларидан бири бўлишлигизи тилаб дуолар қилиб қоламан.
Илоҳим ҳаётда ҳам, ижодда ҳам асло чарчаманг. Бу йўлда Аллоҳни ўзи мададкор ва ёрдамчиз бўлсин.
Сизни тушунадиган, қўллаб қувватлийдиган жуфти ҳалолизга ва дилбандларизга  Аллоҳим икки дунё бахту саодатини ато етсин, ўшаларни  бахтига  соғ омон бўлинг.
Янада янги ижод маҳсуллариз билан биз муҳлисларизи ҳурсанд қивуринг, ижодизга ижодий баркамоллик тилийман.
Аллоҳ шу меҳнатларизни ҳар бир дақиқасини  учун, ҳар бир ҳарфи, сатри учун ажру савоблар билан мукофатласин.
Ҳар бир куниз осойишта ва соғлик саломатликда, қувончларга, ижодларга тўла ўтсин.
Ўзингизни ўзингиз учун, яқинлариз учун ва  атрофиздаги барча яхши инсонлар учун эҳтиёт қилинг!
Ҳар бир асариз, ҳар бир каломиз инсонларга малҳам бўвурсин!
Яна кўп йиллар шунақа мазмунли, маъноли, тарбиявий аҳамиятларга бой, ўзига сеҳрлаб қўядиган  асарлариздан баҳраманд бўлишлик барчамизга насиб етсин!
Дилимда айтадиганларим ҳурсандлигимдан бисёр, тўлиб тошиб кетвотди, асални ҳам ози ширин дейишганку, шутда нуқта қўяман қадрлигим.
Ғойибона сеҳрли қучоғим билан қучиб, ўпиб қоламан!
Кейинги асаризи ўз қўллариздан олиб дийдорлашиш насиб етсин. Амийн!
Аллоҳга омонатсиз!

Жума айёми жумламизга  муборак бўлсин!
Жуманинг хайру барокати барчамизга баробар бўлсин!

Аллоҳумма солли аъла саййидина Муҳаммад!

Комила Ибрагимова.