Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Вақтнинг қадрига етиш керак. Яхшиларнинг қадрига | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Вақтнинг қадрига етиш керак. Яхшиларнинг қадрига етиш керак.

Вақтнинг қадрига етмасангиз қумга ўхшаб бармоқларингиз орасидан тўкилиб кетади.

Яхши одамларнинг қадрига етмасангиз улар ҳам ҳудди шунга ўхшаб ўзидан-ўзи йўқлик қаърига сингиб кетади.

Ёмонни кўп беради ҳаёт, яхшини битта яхшингни олиб қўйиб кейин беради. Ёки ниманидир мисқоллаб йиғиб тўлов қиласан.

Кўз ёшингдан йиғасан, дуоларингдан йиғасан...

Сокин, бировга зарар бермайдиган, яхши фазилат эгаси бўлган инсоннинг тепасида лупа ушлаб турадиган бекорчи томошабини кўп бўлади.

Чунки ўша лупа ушлаганлар бошқа сўқимга боқилган буқанинг тепасига бориб бу ишини қилолмайди. Қўлини синдириб, қўйниғига тиқиб қўйишини билади. Ҳамма вақ-вақ яхши одамнинг устида!

Юзга кирса ҳам энди эмаклаб юришни ўрганган тепасига келиб миясининг қатиғини чиқараверади. Яхши одам эса индамайди. Индаса, бу "ёзнинг кунида қизил қор ёғди!" деган гап...

Дунёда аҳмоқ кўп. Нимага? Чунки аҳмоқ ўзига умр нима учун берилганини билмайди. Вақтини бировни кавлашга, муҳокама қилишга, бир тийинлик фойдаси йўқ баҳсларга соб қилади.

Тентакка сукутни қабр ўргатади дейишгани ҳам рост.

Балки буям бир ҳикматдир...

Азизахон Исмоилова

@Qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab