Сени чарчатган- яшашнинг оғир синовлари эмас, ҳар сония- сен тикилиб чарчаган- ўзгарувчан чеҳралар...
Ҳаёт шундай-ки, сен пойчўки бўлиб, ўзингни нисор қилган одамларни эмас, мутлоқо танимаганинг, ҳаётда учратмаганинг, қиёфасига термулиб сағир каби сарғаймаганинг- нотанишларни ҳам дўстингга айлантиради...
Шундай кунлар бўлади-ки, дардингни кўриб, ҳис этмаганлар ана шу ярангни кўзини юмиб туриб кавлаганида- оғринасан...
Сени кўрмай севганларда бир хайр бор, улар ўзлари кўрмаган ҳар нарсага меҳр қўйгувчилардир: Аллоҳ таолога, Росулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга, Жаннатга...