Get Mystery Box with random crypto!

Шу савол жуда кўп берилибди. Моҳигул опани каналлари телеграмд | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Шу савол жуда кўп берилибди. Моҳигул опани каналлари телеграмда йўқ. Аммо Facebook да "Ижод тараннуми" деб номланган катта бир гуруҳни бошқарадилар.

Ман канал очмаган пайтларимдан бери адашмасам, ёзганларимни ана ўша гуруҳларида улашиб борардилар. Улар сабаб жуда кўп муҳлис орттирганман.

Моҳигул опа Ёзувчилар Уюшмаси аъзоси, таниқли ижодкор ва анчадан бери ҳам насрда, ҳам назмда фаол ижод қилиб келадилар. "Бўри аёл" ни икки йилча олдин ўқигандим. "Гуноҳ" ни мана энди ўқияпман ва "Қисқа сатрларда" каналимда ёзувчининг розилигига кўра улашиб боряпман.

Бугундан асарни бу каналимга ҳам жойлашни бошладим. Таскин гуруҳида бемалол асардан олаётган таассуротларингизни ёзиб боришингиз мумкин.