Get Mystery Box with random crypto!

Азизлар, бир оғиз узр сўраб, бир нарсаларни айтмоқчиман: Ишл | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

Азизлар, бир оғиз узр сўраб, бир нарсаларни айтмоқчиман: Ишларимни тартиб билан режалаштириб олиб секин бир бошдан қиламан.

Манга "Қирмизи хона" ни ташлаб беринг, "Гуноҳ" ни ташланг, "Тавбаи насуҳ" ни бугун бермайсизми?", "Йўл бўлсин" ни кутяпмиз", "Қизил аждарҳони кутиб қолдик" деб ёзманглар, илтимос.

Шу юқоридаги сўраганларингиздан битта "Йўл бўлсин" асарини ёзишга вақт орттиролмаяпман. Қолгани ҳаммаси бўлади. Фақат ҳозирмас. Кун давомида.

Уч кундан бери компьютердан турмай Бойлар ҳам асаримни охирги таҳририни ўқиб, қараб чиқяпман. Битта хато, битта сўз ўтиб кетиб қолмаслиги керак. Шунга тиришяпмиз.

Керак бўлса, ухламасдан шу ишни қиляпман. Даволаниб, сал оёққа туриб энди бу ёғига хотиржам асарни ёзаман деб турган жойимда шу асарни тайёр бўлди деб ташлаб беришди, ҳозир шу иш билан бандман.

Манга "ваъда бериб қилмаяпсиз. Фалон-фалон" деб ёзманглар. Иссиқ жонман, ҳали рўзғоримни қўлимдан оладиган кишим йўқ. Камҳаракатман. Битта жойда соатлаб ўтириб ишлайман.

Бировга ваъдасини эслатиб бебурдликда айбламайлик-да, шунчаки диққатимизни бошқа нарсаларга берайлик. Мана қисқа сатрларда каналимда ҳозир 5600 та қоракўз маза қилиб бошқа асарларни пдф форматда ўқиб ўтирибди.

Мангаям осон. Копия, вставить қилиб каналга нимадир ташлаб қўйиб компьютердаги ишимни қиляпман. Шу китоб қанча тез чиқса мангаям яхши. Бир қанча одам олдиндан тўлов қилиб қўйган, елкамни босиб турган юкдан тезроқ қутуламан.

Соғ бўлинг, саломат бўлинг, сабр...