Get Mystery Box with random crypto!

#хайрли_тонг. Ассалому алайкум! Омонмисиз, қадрдон! Бир | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#хайрли_тонг.

Ассалому алайкум!

Омонмисиз, қадрдон!

Бир гап бор: "Қанча чорлаётган бўлсанг ҳам бахтинг сен томонга келмаётган экан, ўксинма! Келаётган Бахт жуда улкандир, шунинг учун у секин қадам босиб келяпти!"

Нега эрталабда бу жумлани эсладим, сабаби шуки- ҳаммамиз бир турткига муҳтожмиз. Турки баъзан ташқаридан, баъзан эса ичкаридан бўлади. Агар иккаласи тенгдан бўлса "юмаламайман" деган тош ҳам анча жойга юмалаб бориши мумкин.

Ҳа, гарчи тош бўлсак ҳам ичимизда уммонлар тўлқини мавжланиб туриши керак. Бусиз бўлмайди. Майли одамлар сизни тош деб ҳисобласин, аммо қанотларингизни ўзингиз доимо кўриб туринг.

Чунки ҳаётий бир қонуниятга ҳадемай амин бўласиз:

"Бахт ҳеч қачон сиз томонга юриб келмайди. Унга доимо ўзингиз юриб боришингиз керак."

Умидсизланманг. "У ҳам мен томонга қараб силжияпти" деб ўйлашлик шунчаки фойда беради!

Чунки биз ўзимизга муштоқларга ҳамиша пешвоз юришга одатланганмиз.

Кунингиз хайрли ўтсин дея Ummu Zaynab!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi