Get Mystery Box with random crypto!

​​#муножот. Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олс | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#муножот.

Кошки эди бу ДУОНИ жамиики инсонларга етказа олсам!

• АЛЛОҲИМ!
Ёстиғим жойнамоз, уйқум намоз, ҳар нафасим зикр бўлсин!

• АЛЛОҲИМ!
Бошимдан оёғимга қадар, ёшлигимдан бугунимга қадар, ҳаётимдан мамотимга қадар барча гуноҳларим учун тавба қилдим!

• АЛЛОҲИМ!
Ўлим ҳақдир, Азроил алайҳис саломни менга табассум ила юзлантир!

• Кўзим нурини, ақлим шуурини, қўл ва оёғим кучини, бутун вужудим қувватини олиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Назарим ибодат, сукутим тафаккур, сўзларим зикр бўлсин!

• Кўз очиб юмгунга қадар бизни ўз нафсимизга ташлаб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Ҳар нафасда тилимни зикрдан, қалбимни шукрдан ва ақлимни фикрдан айирма, АЛЛОҲИМ!

• Оиламга ёмонлик истаганларга Ўзинг кифоя қил!

• Пасткаш номардлардан бизни узоқ тут!

• Гуноҳлари авф этилган сиддиқлардан бўлишимизни насиб эт!

• Бизни уларнинг суҳбатига, зикр халқаларига восил айла!

• АЛЛОҲИМ!
Онадан туғилгандек пок ҳолда Сенга юзланишимиз учун Ўзингга илтижо қиламиз.

• Бизларни солиҳ қулларингдан айла!

• Амал дафтаримизда савоби тўхтамайдиган амаллардан ёзилишини насиб эт!

• Наъим жаннатинг ворисларидан бўлишимизга Ўзинг кўмак бер!

• Ота-онамни Ўзинг авф эт!

• Устозларимни раҳматингга ноил айла!

• Қабрда юзимни қаро қилиб қўйма, АЛЛОҲИМ!

• Бу дунёда ичганимиз зам-зам, у дунёда эса кавсар бўлсин!

• Бу дунёда юрган йўлимиз ҳидоят, у дунёда эса сирот бўлсин!

• Бу дунёдан олганимиз гўзал ахлоқ, у дунёда эса бароат бўлсин!

• Бу дунёда кирган еримиз Маккаю Мадина, у дунёда эса жаннату Аъло бўлсин!

• Бу дунёда зиёратларимиз Байтуллоҳ, равзаи мутоҳҳара, Қуддусу Шариф, Арофат, Мино ва Муздалифа, у дунёда эса Пайғамбарлар мажлиси бўлсин!

• Бу дунёда назаримиз Каломинг, у дунёда эса Жамолинг бўлсин!

• Икки дунёда тақво, солиҳ амал ва гўзал ахлоқ ҳамроҳимиз бўлсин!

• Зурриёдларимиздан дунёда кўз-қувонч, охиратда эса иззат тожи олайлик, АЛЛОҲИМ!

• Дастурхонимиз илм, суҳбатдошимиз олимлар бўлсин!

• Бу дунёда дўстларимиз ҳақ аҳли ва ғариб-мискинлар, у дунёда эса Пайғамбарлар жамоаси бўлсин!

• Дунёда иззат билан яшашни, вафотда шаҳодат билан кетишни, қайта тирилишда ҳисобсиз жаннатга киришимизни насиб айла, АЛЛОҲИМ!

Чиройли дуо экан, сизларга илиндим...

Интернетдан олинди.


@Ummuzaynabummuijodi