Get Mystery Box with random crypto!

#фикр. Миршакар нимага шунақа фикрлашини сал бўлса ҳам таҳми | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#фикр.

Миршакар нимага шунақа фикрлашини сал бўлса ҳам таҳмин қила оламан. У ТАТУ ни тамомлаган, асл мутаҳассислиги дастурчи яъни программист. Дастурчилар эса сал Диогенсифат бўлади. Уларга ҳаётнинг ўзи муҳим, унинг даҳмазали қобиғи эмас.

Каминанинг бундан ўн беш-йигирма йил олдинги яқин дўстлари ҳам программистлар бўлган ва шу нарса менга ҳам ўз таъсирини кўрсатган.

Шунинг учун икки кун олдин ҳусусий мактаблар ҳақидаги ҳалиги постни ёздим. Юз фоиз соғлом фикр юритдим деёлмайман. Бу аввало замон талаби. Балки ўтиш даврида шунақа камчиликлар бўлиши табиийдир. Қанақа ўтиш даври?

Бир нарса ўлаётганда, унда қанақадир кўчиш бўлади. Бу ҳамма нарсада бор. Таълим ўляпти, яхши мураббийлар қайсидир нуқтани эгаллаши табиий. Ҳуллас, яшасак кўраверамиз. Яхшиликка бўлсин.

@Ummuzaynabummuijodi