Get Mystery Box with random crypto!

​​#фойдалар. Камқонлик (анемия)га табиий даво. 1). Ёнғоқ ма | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#фойдалар.

Камқонлик (анемия)га табиий даво.

1). Ёнғоқ мағзи - 100 г.
2). Қора майиз - 100 г.
3). Бодом мағзи - 100 г.
4). Ерёнғоқ мағзи - 100 г.
5). Қовоқ мағзи - 100 г.
6). Фундук (ўрмон ёнғоғи) мағзи - 100 г.
7). Туршак - 100 г.
8). Семечка(писта) мағзи - 100 г.
9). Асал - 100,150 г.


Тайёрланиш услуби:

Туршак ва қора майизни яхшилаб ювиб қуритиб олинади. Қолган масаллиқларни ҳам бир қатор тозалаб олиш керак.

Энди ҳамма масаллиқни идишга солиб яхшилаб аралаштириб олинади, сабаби майдалагичдан чиқаришда осон бўлиши учун.

Аралаштириб олинган масаллиқни гўшт майдалагич(мясорубка)дан чиқарилади. Майдаланган масаллиқ устига 100, 150 грам асални солиб яхшилаб қўл билан ошхамир қоргандек аралаштирилади. Тайёр бўлган масаллиқни ёнғоқ шаклида думалоқлаб совутгич(холодильник)га қўйиб қўйилади.

Ҳар куни наҳорга биттадан ейиш керак ва ярим соатдан сўнгина нонушта қилиш керак.

Аллоҳни изни билан иншааллоҳ камқонликдан қутиласиз.

Бу табиий давони эрта баҳор ва кузда ейишни маслаҳат берилади.

Ummu Abdulaziz маслаҳати.

@Ummuzaynabummuijodi