Get Mystery Box with random crypto!

​​#қизиқарли Дилбархон билан Фейсбукда дўстман. Ажойиб, мағз | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#қизиқарли

Дилбархон билан Фейсбукда дўстман. Ажойиб, мағзи бутун шеърлар ёзишларини билардим. Таржимонликларидан яқиндагина хабар топдим.

Ўйлайманки, бу таржимани каналга жойлаганим учун мендан ранжимайдилар.

МАНТИҚ ДАРСИ

Университет талабаси мантиқ дарси имтиҳонида.

Профессор савол берди:
-Самолётда 500 та ғишт бор. биттаси тушиб кетди. Нечта қолди?

Талаба:
-499 та.

-Тўғри. Хўш, бир филни нечта қадам билан музлаткичга соласан?

-3 қадамда. Музлаткични оч. Филни кирит. Музлатгични ёп.

Профессор:
- Тўғри. Хўш, жирафани нечта қадамда киритасан музлаткичга?

- 4 қадамда. Музлаткични оч, филни чиқар, жирафани кирит, музлаткични ёп.

-Тўғри. Арслоннинг туғилган кунига барча ҳайвонлар йиғилган. Биттаси кам, қайси бири?

Талаба:
- Жирафа. У ҳалиям музлаткичда.

- Тўғри. Бир кампир тимсоҳли ботқоқликдан кечиб ўтмоқчи. Ботқоқликда нечта тимсоҳ бор?

- Ноль. Чунки, уларнинг ҳаммаси арслоннинг туғилган кунида.

Профессор:
-Тўғри. Кампир ботқоқликни кечаётиб ўлган. Нега?

Талаба:
- Боши ёрилиши оқибатида.

Профессор:
- Қандай қилиб боши ёрилган?

Талаба:
- Биринчи саволдаги ғишт тушиб кетган.

Профессор:
- Молодец ! ))

Турк тилидан Дилбар Ражабова таржимаси


@Ummuzaynabummuijodi