Get Mystery Box with random crypto!

#нимадир. Кеча Фейсбукда мана бу мақолани ўқиб қолдим. Илжайи | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

#нимадир.

Кеча Фейсбукда мана бу мақолани ўқиб қолдим. Илжайиб ўтирсам, турмуш ўртоғим "ҳа, нимага куляпсиз?" деб сўраб қолдилар. Мақолани ўқиб бердим. Хўжайин "ие, сал ғалатироқми бу, Исломда муслима аёл ҳеч қачон ғайридин аёл билан тенг ёки ундан паст баҳоланмайди. Бу ўзи диндор одаммикан?" деб ҳайрон бўлдилар.

Айни ўша мақолани ўзгартирилмаган ҳолда келтираман:


"Ўзбда россиялик ва украинка аёлларга уйланиш роса мода бўлади, шароит шуни тақозо қилади, десаям бўлади, сабаби уларга уйланиш тўйини ҳаражати кам, ўзбекга уйланиш харажатини 100% деб олсак, рус аёлга уйланса 5/10% бўлади.

Ўзбек аёлларимизни қиёматдаги аҳволини ўйласам қўрқаман.

Ўзбек аёллар нархингизни тушуринг, исломга амал қилинг, бўлмаса эрсиз қоласиз, чунки мусулмон эркакга аҳли китобга уйланиш ҳалол қилинган.

Ўйлаб кўринг улар сиздан гўзалро ва жозибалиро, кам харажатли, эрлар фақаааат пул дардидамас эркаклар ўзлари учун ҳам яшаш осонлашади. Улар жон деб рус аёлини танлайди.

Яна битта гап ўзбеклар Рус юртида қора ишда хорликда бўлишган бўлса, Руслар ва Украиняликлар ўзбда яхши шароит ва хурматда бўладилар, чунки биз пул пул шароит деб эркакларни тўйдирвордик.

Ҳазилмас, аччиқ бўлсаям ҳақиқат"


Мақолани ўқиб хаёлимга Абраам Маслоунинг бир гапи келди:

"Болғадан бошқа нарсага эга бўлмаганингдан кейин, сенга ҳамма муаммо михга алоқадордай туюлаверади."

"Дардинг хотин экан, Исломни нега ҳар ишга тиқиштираверасан?"


Ўзи неччи сўм маҳр бериб қўйгансан-ки, ўша ўзбек аёли уйингни тўлдириб келиб ўтирибди? десанг-да, афсуски бунақаларга гап ҳайф!

Умрида ўзи учун ўтга-чўққа кириб берадиган, мужик аёлга ёки динининг ярми бўладиган ва икки оламини обод қиладиган ҳақиқий муслимага йўлиқмагандан кейин аёлнинг кимлигини у қаёғдан тушунсин?!

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi