Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Айтишларича астрономлар ҳар куни ишдан кетар чоғ | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Айтишларича астрономлар ҳар куни ишдан кетар чоғ бир-бири билан "кўришсак-кўришмасак, хайр!" дея хайрлашаркан...

Сабаби-улар еримизга ҳар куни ёпириладиган астероидлар ёмғирини, кометалар йўналишини таҳминлаб, "эндиям Ернинг куни битди!" деб ўйлашаркан.

Атрофдан шунча хавф бўлишига қарамай Еримиз ҳамон яшаяпти! Унинг чаёнлари аслида-ичида!

Ҳали у давлат, ҳали бу давлат ўзининг кучлилигини намойиш қилиб, ядро қуролини яратади ва муваффақиятли синаб бўлгач, гердайганча жаҳон ҳамжамияти кўз ўнгида ўз ғалабасини нишонлайди.

"Муваффақиятли синов!"

У- кўпроқ қаернидир яксон қилиб бўлингач, қўлланиладиган ном!

Баъзиси ядро қуролини уммонлар бағрига йўналтириб, уни муваффақиятли синовдан ўтказади!

Ташқарида-агар бир бўлаги тегиб ўтса, холимизни ҳароб қиладиган-астероидлар ёмғири, ичкарида эса ана шунақа хоинликлар!

Бари жимгина ўз ўқи атрофидан оғишмай айланаётган Ерга аталган!

Худди шунга ўхшаб баъзида бизни ҳам ташқаридаги ҳавф эмас, ичкаридаги киши билмас хоинликлар ўйга толдиради!

Ташқаридан келаётган зарбалар эмас, ичкаридан берилаётган шубҳалар саросимага солади!

Ичимиздаги- биз дўст деб юрганларнинг сўзидан юрагимизга оғриқ киради!

Энг қизиғи, худди ернинг ичидаги чаёнлар каби-бизнинг ичимиздаги хоинлар ҳам биз-ла бирга ўзларининг ҳам ҳоли ҳароб бўлишини тушунишмайди!

Тошлар отди оломон, кўкрак кердим мардона,

Осмондан тош ёққанда-қилмадим қўлим пана,

Пойимдан ўсди тикан, лоларанг бўлди танам,

"Дўстим" деб юрган ёвнинг табассумидан ЎЛДИМ!

Ummu Zaynab Ummu


@Ummuzaynabummuijodi