Get Mystery Box with random crypto!

​​#сўраган_эдингиз. UMMU ZAYNABДАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР. Аг | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#сўраган_эдингиз.

UMMU ZAYNABДАН ФОЙДАЛИ МАСЛАҲАТЛАР.

Агар аёл киши бўлсангиз,  қирқ ёшдан кейин димоғингиз ўзингиздан келаётган ғалати ҳидларни сеза бошлайди.  Бу безларнинг фаоллашувидан дарак!

Ўзи аслидаям аёл киши эркакка қараганда сал хидлироқ бўлади.  Бу ширин ифор ёки унинг акси бўлиши мумкин. 

Агар сиз ўғил ва қизни баравар тарбиялаётган она бўлсангиз хидлар борасида бу икки жинс ўртасидаги фарқни жуда яхши ажратиб олгансиз.

Бежизга ўғил боланинг пешобини "тарвуз суви" деб аташмайди. Чунки у қиз боланикига қараганда хидсизроқ!

Ўғлингизникига қараганда қизчангизнинг ич кийимини кўпроқ алмаштирасиз.  Чунки қизларники тез хидланади. 

Нега?!

Бунга сабаб шуки,  қизларда жинсий чиқарув органи ўғил боланики каби мураккаб тузилмаган ва уларнинг жинсий органларига ўғил болачаларники каби туз йиғилиб қолиш холатлари учрамайди.

Улар пешоб қилганда ўша зарарли тузларни тўсиқсиз равишда ташқарига чиқариб юборишади. Шунинг учун уларнинг пешоби сал ачқимтир хидга эга.

Умуман олиб қараганда, чакки юрган аёл юқтирган ҳар хил таносил касалликлари эркакда оғир кечишининг сабаби ҳам шу!

Чиқарув каналига жойлашиб олган вирус ёки инфекция  эркакни ҳали узоқ қийнаши мумкин.

Ривоятларга қулоқ тутадиган бўлсак,  Одам Ато лойдан яратилган, Момо Ҳаво эса унинг  чап қовурғаси ва этидан!  Эт табиийки вақт ўтгач чирийди,  ўзидан нохуш хидлар чиқара бошлайди. 

Шундай деб турсам,  кимдир ёзиши мумкин:  эркакларнинг хидлиси ҳам ёмон бўлади!

Нима дейман:  соғлом эркакдан,  чекиш ва ичишдан холи,  соғлом турмуш тарзига риоя этиб яшайдиган эркакдан нохуш хид таралмайди!

Афсуски,  бунақа эркак анқонинг уруғи ҳозирги кунда!  Ҳар бирининг фақат ўзига ҳос бўлган ёмон  одати бор.

Мавзуга қайтамиз,  онамнинг онаси зодагонларга ҳос тарбия кўрган аёл бўлганлар.  Раҳматли юз ёшдан ўтиб,  оламдан ўтдилар.  Уларнинг бир  одатлари бор эди:  яъни кўк чойнинг шамасини ердилар.
Чой шамаси чайналса,  оғиздаги нохуш хидларни олади.

Раҳматли доим қалампирмунчоқ тақиб юрардилар.  Овқатдан кейин шингилдан битта қалампирмунчоқ узиб,  шуни ҳам тишларида эзиб ўтирардилар. Қалампирмунчоқ ҳам оғиз хидини олади ва софлаштиради. Баъзан тиш оғриғида ҳам фойда бериши мумкин.

Буларнинг бари эскитдан қўлланиб келинган йўриқлардир.

Аёлни хушбўй гуллар солинган вазага айлантириш мумкинми?

Мумкин!

Оддийгина ромашка сизга ёрдам беради.  Мойчечак яъни. 

Энди қирқ ёшсиз,  канализациялар тўлиб кетган,  организм сизни қутқариб қолиш учун тинимсиз ишлаяпти,  тер безларининг фаоллашгани шундан!

Қачондир безлар ҳам бунақа ишлашдан чарчайди! "Бўлди қарийверсин,  энди уни тозалашнинг иложи йўқ" дейди ва барига қўл силтайди.  Ана шу пайт биласизми эшикни қоқиб ким келади?!

Қарилик!

Энди кимнидир чўлпиллатиб ўпсангиз,  дарров енги билан артиб оладиган йиллар бошланди...

Хўп,  хушбўй момоқаймоқ кампир бўлиб қариш учун демайлик,  ҳалиям 30 билан 40 ни ўртасидаги "Гулбаданбегим"  бўлиб юриш учун нима қилишингиз керак?!

Бир ҳафтада икки марта 150 гр илиққина мойчечакли дамлама билан ўзингизни ҳуқна,  яъни клизма қилиб туринг!

Биринчи ўринда терингиз ранги тиниқлашади,  иккинчи ўринда ичингиз камроқ қотади.  Шамоллашлар ва зарарли шлаклар,  унга қўшилиб майда паразитлар ҳам ичакларингизни тарк этади. Нохуш хидлардан қутиласиз.

Аммо тананинг бир соҳаси борки, унга алоҳида ишлов керак.  Бу қўлтиқ ости!

Сизни нохуш хидлардан қутқариш учун аччиқ тош ёрдамга келади.  Аптекадан нари ўзи юриб келмайди,  келин қизга ўхшатиб иззатини жойига қўйган ҳолда ўзингиз олиб келишингиз керак ва ҳаммомга,  шундоққина ҳар куни юз ювадиган жойингизга яқинроқ жойга жойлаштирасиз.

Чойга солиб ишлатилган лимонларни ҳам ташлаб юборманг.  Уям яхши нарса!  Ўша соҳани оқартириб,  хидларини ҳам сезилмайдиган ҳолатга келтиради.

Кўзим тушиб қолди,  кимлардир бориб терламаслик учун укол оларкан,  қўлтиқ тагига. Ана жиннилик!

Одам анатомиясини яхши ўқимай баъзи бир саҳифаларига анқайиб ўтираверишлик оқибати!

Қўлтиқ соҳаси миналар кўмиб қўйилган худуд аслида!  Бир портлашни бошласа,  ҳаётингизни жанггоҳга айлантириб юборади.


Давоми пастда.
@Ummuzaynabummuijodi