Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Ярим кечаси 'Қисқа сатрларда' каналимда ёзган п | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Ярим кечаси исқа сатрларда" каналимда ёзган постим ( https://t.me/qisqa_satrlarda_Ummu_Zaynab/166) дан кейин эрталаб анча аёллар менга ҳасрат дафтарини очиб сочибди.

Аёл бўлиш ҳам қийин!

Ҳа, тарозини тенг тутадиган эркак бўлиб яшаш ҳам ўзига яраша машаққат...

Мунозарада кимдир ёзибди: "уй ичида яхши гапириб, ховлига чиққач, исмингни ҳам айтгиси келмай "анави", "ҳей!" деб чақирадиган эркакларни қандай тушуниш керак?"

Ўқиб, кулиб қўйдим...

Биласизларми, мен турмушга чиқаётган жиянларимга охирги пайтлар шундай насиҳат қиладиган бўлганман:

"Биринчи кундан эриз билан келишиб олинг. Майли, ичкарида ўз холича, яхши гаплашса ҳам! Аммо қайнонангизни олдида, ўзининг жигарларини олдида сизга бир қир-бир сирда муомала қилсин! Шунда бир умр қулоғингиз тинч бўлади!"

Ҳа, шунда дарҳақиқат тинч яшайсиз. Бундай насиҳат қилишим бежиз эмас. Чунки ўзимизнинг бу борада оғзимиз куйган

Кимлардир ҳиссиётларда самимий бўлади, актерлик ёки томошавозликни ёқтирмайди. Борини борича кўрсатишга одатланган бўлади.

Аммо ҳалиги гап рост: "Европада эр хотинини яхши кўрса-бу муҳаббат, бизда эса "иссиқ-совуқ" деб аталади.

Аҳил эр-хотин озиб ёзиб уришиб қолса, баъзилар очиқ-ошкора худди қиммат чакмоннинг ямоғини топиб олгандек жанжалидан хурсанд бўлиши ҳақида биласизми?

Менимча, ҳеч бир аёл қайнонаси ёки қайноғаларининг олдида эридан гап эшитишни истамайди. Ҳаммаям маликалардек эъзозда яшашни истайди. Аммо бу кейинчалик ўзига яраша машаққат ва ғалва сотиб олиш дегани. Оила тузилдими бошидаёқ ҳар ким ўз позициясини ўзи танлайди.

Агар эр аёлига муҳаббатли бўлса, уни бошига кўтарса, демак энди охиригача шундай бўлиши керак. Йилларча ҳамманинг назари шу оилага қадалиб туради. Бундай назар остида чурқ этмай яшаш аслида қийин!

Иккинчи позиция узоқни кўра билган айёрлар учундир. Эр хотини билан атай кўпчиликнинг олдида жанжаллашиб, ўзини гўё унинг йўриғига юриб кетмагандек кўрсатади. Қарабсиз-ки, бошқалар наздида эркак гаҳ деса, хотинини қўлига қўндиради!

Ҳилватда "маликамсан!" деб осмонга олиб чиқиб қўймайдими, хотини кир юваётганда, худди қўл чайқагандек ҳаммомга кириб, хотинининг лозимини чайқашиб бермайдими, фарқи йўқ!

У кўпчилик тан берган эркак!

Аммо сиз яхши кўрганингиздан қўлини совуқ сувга урдиртирмайдиган хонтахлит эр бошқалар наздида бошқа эпизодларга кўра "хотиннинг кетига кириб кетган" саналаверади.

Ҳа, эрингизнинг сизни ҳечам ёмонламаслиги, сиз билан жанжаллашмаслиги, фикрингизни ҳурмат қилиши, кўпчилик олдида бақирмаслиги, кўзларида меҳр-муҳаббат порлаб туриши-бошқаларга худди шундай тасаввурни беради.

Шунинг учун ҳилват жойда сизга яхши гапириб, ҳовлига чиққач қовоғини осиб қараган эрингиздан хафа бўлманг. Яқинларини бир феълини билади-ки, у шундай қилади.

Тор доираларда эркаклар нимани гаплашишини билмайсиз. Бировни "подкаблучник" деб изза қиладиганлар вақти келса ундан баттар ишларни қилади. Аммо кўпчилик ичида маскировкаси бетон!

Шунчаки шахсий фикримни ёздим.

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi