Get Mystery Box with random crypto!

​​#нимадир. Биз кимнидир ўзимиздан нимадир қўшиб севамиз... | Ummu Zaynab Ummu-Azizaxon Ismoilova ijodi kanali

​​#нимадир.

Биз кимнидир ўзимиздан нимадир қўшиб севамиз...

Аслида у номард бўлиши мумкин, яшаб кўрсак биламиз, аммо... Ўзимиздан мардлик қўшиб уни ҳаммадан айроча тасаввур қиламиз...

У аслида ишёқмас бир дангаса бўлиши мумкин, нимасидир ёқиб қолдими, унга ўзимиздан шижоатлар қўшиб ёқтирамиз...

Кўзимизга тоғни талқон қилгудек шиддати бор кўринади...

У аслида майдагап, ланж одам бўлиши мумкин ёки хотинкалаш...

Кўзлар унга ром бўлдими, ўзимиз кўришни истаган қаҳрамон каби уни қабул қиламиз.

Ҳар доим биров ҳақида фикрингиз тугал бўлмайди. Ғамгин деб тушунган одамингизни қаердадир хандон отиб кулаётганини кўрсангиз ажабланманг...

Одамови деб билганингиз ўзи кабиларни учратса, даврани гуллатади...

Энг ёмон деб ўйлаган кишимизни ҳам яхши томонлари ярқ этиб кўринган ҳос лаҳзалари бор!

Доно деб ўйлаганимизни баъзан ақли текис йўлда ҳам қоқилиб туради.

Шаллақи аёлнинг юмшоқ супургига айланадиган ўз сонияси бўлади.

Инсон зоти турфа. Ҳеч кимни тўлалигича ўрганишнинг иложи йўқ!

Ҳамма ҳар кимни ўз қаричида ўлчайди.

Ummu Zaynab Ummu

@Ummuzaynabummuijodi