Get Mystery Box with random crypto!

#Ҳадис_518 Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир биродарини бир айб | UMMAT ONALARI

#Ҳадис_518

Расулуллоҳ ﷺ дедилар: «Ким бир биродарини бир айбда айбласа, ўша айбга мубтало бўлмасдан ўлмайди».

Термизий ривояти

Шарҳ: Бир инсонни бор камчилиги билан ёки касаллиги туфайли айблаб таҳқирласа, Аллоҳ таоло айблаган кишини ўша ҳолатга туширмасдан жонини олмайди.
Оиша розияллоҳу анҳо: «Мусибатга учраган бир киши бир гуруҳ аёллар олдидан ўтди. Аёллар уни масхара қилиб, кулишди. Ўша аёлларнинг кўпчилиги ўша мусибатга мубтало бўлишди», дедилар {Бухорий ривояти}.

Бакр ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Кимики фақат одамларни айбини таҳлил қилиш билан машғул бўлиб ўзини айбини ислоҳ қилишни унитган бўлса билгинки унга Аллоҳ тамонидан макр қилингандир».
Ҳасан басрий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ўзингда ҳам бор айб билан бировларни айблар экансан ҳеч қачон иймон ҳақиқатини топа олмайсан».
P/s: Шундай экан, бировларни айбини гапиришдан кўра, ўз айбларимизни тузатиш харакатида бўлишимиз керак!

@ummat_onalar1