Get Mystery Box with random crypto!

​​#kombinat #soragan_edingiz ҚАНЧА МИҚДОРДА ЖАРИМА СОЛИНАДИ? | "O'zmetkombinat" AJ rasmiy kanali

​​#kombinat
#soragan_edingiz

ҚАНЧА МИҚДОРДА ЖАРИМА СОЛИНАДИ?

Комбинатимизда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун қанча миқдорда жарима солинади?
С. Юсупов.

Ташкилотлар, муассасалар, жамоат жойлари кабиларда бўлганидек корхоналарда ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузиш ёки ёнғинга қарши инвентарлар, ускуналар, ёнғинни аниқлаш ва ўчиришнинг автомат воситаларидан фойдаланиш ва уларни сақлаш қоидаларини  бузиш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир қисмидан бир бараваригача, мансабдор шахсларга эса бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солинади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача, мансабдор шахсларга эса уч бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 211-моддасида белгиланган.

Бу кодексга асосан хавфсизлик қоидаларини бузиш натижасида ёнғин келиб чиқса фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

Саволга "Ўзметкомбинат" АЖ ОЁХТТЭБ инспектори Саид НУРБОЕВ жавоб берди.

https://t.me/umk_matbuot_xizmati