Get Mystery Box with random crypto!

Сомтинг ин ёр айс Инглиз тилида артист айтган қўшиқни устида | Umid Hudoyberdiev | Online

Сомтинг ин ёр айс

Инглиз тилида артист айтган қўшиқни устидан маза қилиб кулдик. Бу ҳақида мемлар ва ҳазиллар тўқилди. Кулинг, бунга ҳаққингиз бор дейдию.

Лекин, бир нарсани унутмайлик, артист хато қилмади, у бизни юзимизга ойна тутди. Бу фақат санъаткорнинг уровени эмас, бу миллий уровенимиздир.

Бизни бугун “Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги амалдорлар бошқармоқда.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги шифокорлар беморни нотўғри даволашмоқда.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасида ўқитувчилар ўқувчи тарбиялаяпти.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги солиқчи қонунни ўзига мослаб олиб жарима қўлламоқда.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги орган ходимлари ҳақиқий муаммолар қолиб кетиб, назорат қилиш осон бўлган инсонлар устидан назоратни орттирмоқда.

"Сомтинг ин ёр айс" даражасидаги ношир Google да перевод қилиб китоб чиқармоқда.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги одамлар машина ишлаб чиқармоқда.

“Сомтинг ин ёр айс” даражасидаги тадбиркор бизнес қилмоқда.

"Сомтинг ин ёр айс" даражасидаги депутат ижро органидан келган хоҳлаган қонунга ижобий овоз бермоқда.

"Сомтинг ин ёр айс" даражасидаги қурувчи дом қурмоқда.

Ва бу рўйхат узоқ давом этиши мумкин. Шунчаки буларнинг қилган иши санъатдагидай яққол кўринмайди. Бу мамлакатда профессионализм эмас, нопрофессионализм қоида. Ишини сифатли қилаётган ҳақиқий профессионаллар бўлса қоидадан ташқари ҳолатдир.

Шу учун маза қилиб кулайлик, ўзимизнинг даражамиз устидан кулмоқдамизу.

Сомтинг ин ёр айс...


@allaevuzb