Get Mystery Box with random crypto!

#муносабат #шеърият #вохидов #миллат Мирзолар – Мишага айланг | Umid Hudoyberdiev | Online

#муносабат #шеърият #вохидов #миллат

Мирзолар – Мишага айланган йиллар,
Сувонлар – Сашага айланган йиллар,
Алишер – Аликка, Камол – Коляга,
Муаттар – Машага айланган йиллар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халким.

Гулчеҳра исмини "Гуля "деганлар,
Зулхумор, Зумрадни "Зуля" деганлар,
Ростмана номини айтсанг ортингдан,
"Маданиятсиз бўлмай, ўл-е", деганлар,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халким.

"Боря" ёзганлардан Бобур хафадир,
"Толя" ёзганлардан Темур хафадир,
"Федя "ёзганлардан Фарҳод кўнгли ғаш,
Қолганидан яна кимдир хафадир,
Мен сиздан ўкиниб яшайман халким...
Эркин Воҳидов

Umid Hudoyberdiev