2023-04-06 14:31:13
Японияда Ўқитувчилар куни йўқ
« Бир куни мен япониялик ҳамкасбим, ўқитувчи Ямамотадан сўрадим:
- Японияда ўқитувчилар байрами қандай нишонланади, уни қандай кутиб оласизлар?
У саволимдан ҳайрон бўлиб жавоб берди:
- Бизда ўқитувчилар байрами йўқ.
Унинг жавобини эшитиб, ишонишни ёки ишонмасликни билмадим.
“Нега иқтисоди, илм-фан ва техникаси ривожланган давлат ўқитувчига, унинг меҳнатига ҳурматсизлик қилади?” деган фикр миямга ўтди.
...
Бир куни, ишдан кейин Ямамота мени ўз уйига таклиф қилди. У мактабдан узоқроқда яшагани учун биз метрога тушдик. Кечқурун ҳамма ишдан уйга қайтадиган вақт бўлгани учун ерости поездининг вагонлари гавжум эди. Тиқилинч вагон ичида, тутқичлардан маҳкам ушлаб турдим. Бирдан ўтирган бир қария менга жой берди. Кекса одамнинг бундай ҳурматли муносабатидан ҳайрон бўлдим, унинг таклифини қабул қила олмадим, лекин у қатъият билан ўтиришга мажбур қилди. Метродан чиққанимдан кейин Ямамотадан оқсоқолнинг нега ундай қилганини тушунтиришини сўрадим. Ямамота жилмайиб, менинг ўқитувчилик кўкрак нишонимни кўрсатиб деди:
– Бу қария сизнинг устозлик белгингизни кўриб, мақомингизга ҳурмат белгиси сифатида ўз ўринини берди.
...
Ямамотанинг олдига биринчи марта борганим учун қуруқ қўл билан бориш ноқулай бўлиб, бирор совға олишга қарор қилдим. Ямамота билан ўз фикримни ўртоқлашдим, ва у нарироқда ўқитувчилар учун дўкон борлигини, у ердан ўқитувчилар арзон нархларда товарлар харид қилиш мумкинлигини айтди. Мен яна ҳайратимни ушлаб туроладим:
- Имтиёзлар фақат ўқитувчиларга бериладими?
Ямамота сўзларимни тасдиқлаб деди:
— Японияда ўқитувчилик энг ҳурматли касб, энг ҳурматли инсон ҳисобланади. Япониялик сотувчилар ўқитувчилар дўконларига келганларида жуда хурсанд бўлишади, буни ўзлари учун катта шараф деб билишади.
...
Японияда бўлган вақтим давомида японияликлар ўқитувчиларни қандай ҳурмат қилишларига бир неча бор гувоҳ бўлдим. Метрода улар учун алоҳида жойлар ажратилган, улар учун алоҳида дўконлар очилган, ўқитувчилар ҳар қандай транспорт турига чипта олиш учун навбатда туришларига ҳожат йўқ. Япон ўқитувчилари ҳаётининг ҳар бир куни байрамдек бўлган бир вақтда, алоҳида байрам нимага керак?
Бу воқеани сўзлаб берар эканман, мен бутун қалбим билан жамиятимиз шундай даражага етишини, устозларга нисбатан шундай муносабатда бўлишини истайман ва
ҳар бир ўқитувчи ҳам шундай юксак мартабага муносиб бўлиши зарур! »
Устозлар, исмингиз олдида таъзим қиламиз...
@umidjon_ishmukhamedov
3.1K views11:31