Get Mystery Box with random crypto!

Alimoff Team дан янги йил совғаси! Биз жамоа билан биргали | @umidgafurovcom

Alimoff Team дан янги йил совғаси!

Биз жамоа билан биргаликда Уолтер Айзексоннинг халқаро бестселлер бўлган “Инноваторлар: Бир гуруҳ даҳолар, хакерлар ва гиклар қандай қилиб рақамли инқилобни амалга оширдилар“ номли китобини илк бора ўзбек тилига ўгирдик.

Стив Джобс ҳақидаги китобидан кейин Уолтер Айзексон, компьютерлар ва Интернетни яратган одамлар ҳақида шу биз таржима қилган ажойиб китобни ёзган. Бу рақамли инқилобнинг турли босқичлари ва орзуларга қандай эришиш ҳақидаги ҳикоя. Китоб XIX асрнинг қирқинчи йилларидан бошлаб, компьютерда дастурлаш тамойилларини биринчи бўлиб топган Ада Лавлейс билан бошланади.

Буюк рақамли инқилобчилар ҳақида сўзлайдиган ушбу китоб, ёшларимизга жуда катта мотивация бўлиб, касб танлашда йўл чироғи бўлиб хизмат қилишига ишонамиз.

Бу ишларни холис амалга оширмоқдамиз. Ҳеч қандай тижорий мақсадимиз йўқ.

Epub форматда шу ерда

Alimoff Team — ёшлар ёшлар учун!

Каналга уланиш @nurbekalimov