Get Mystery Box with random crypto!

ЗИКРНИНГ САМАРАСИ Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳ | БАХТЛИ АЁЛ ПСИХОЛОГИЯСИ

ЗИКРНИНГ САМАРАСИ

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ бир шаҳарга сафар қилдилар. Шаҳар масжиди олдига бориб, унда ухламоқчи бўлдилар. Лекин масжид қоровули бунга рухсат бермади.

- Шунда имом: "Ундай бўлса мен масжид ёнида, мана бу қадамларим остида ухлайман" дедилар.

- Қоровул яна ўрнидан туриб, имомни масжиддан узоқлаштириш учун судрай бошлади. Мана шу пайт бир нонвой ҳолатни кўриб, имомни уйида тунашга таклиф қилди. Уйидалик пайтида имом, нонвойнинг хамир қориш асносида истиғфорни кўп айтаётганини кузатдилар.

- Шунда имом Аҳмад ундан: "Истиғфорнинг самарасини ҳеч топдингми?", деб сўрадилар.

- Нонвой: "Нима дуо қилган бўлсам, ҳаммаси ижобат бўлди. Илло битта дуоим берилмади", деди. Имом, у дуо нима экан, деб сўрадилар. У "Аҳмад ибн Ҳанбални кўрайин" деган дуойим, дея жавоб қилди.

- Шунда имом Ибн Ҳанбал: "Мана олдингга судраб олиб келиндимку!", дедилар.

Зикрнинг фойдалари Аллоҳ субханаҳу ва таьолони ётганда ҳам турганда ҳам юрганда ҳам зикр қилинглар!

Қалблар Аллоҳни зикр қилиш билангина роҳат олади.

«Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш ила қалблар ором олур».
"Раъд" сураси, 28-оят

Доимо Аллоҳни зикр қилишни унутманг!

Субҳаналлоҳ
Алҳамдулиллаҳ
Ла илаҳа иллаллоҳ
Аллоҳу акбар
Астағфируллоҳ

Жалолиддин Румийдан