Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.
5 stars
1
4 stars
0
3 stars
0
2 stars
1
1 stars
1
Oxirgi xabar 2
2020-05-14 16:13:52«ШАМОЛНИ СЎКМАНГЛАР»
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. «Макканинг йўлида одамларни қаттиқ шамол тутди. Умар ҳаж қилаётган эди. Шамол янада кучайди. Шунда Умар атрофидагиларга: «Шамол нима?» деди. Ҳеч ким бир нарса айтмади. Шунда мен уловимни қистаб, тезлатиб унга етиб олиб: «Менга шамол ҳақида сўраганнинг хабари етди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳу васалламнинг «Шамол Аллоҳнинг раҳматидандир. У ё раҳмат келтиради, ё азоб келтиради. Бас, уни сўкманглар. Аллоҳдан унинг хайрини сўранглар ва ёмонлигидан паноҳ тиланглар», деганларини эшитганман», дедим».
- - - Шарҳ: Демак, шамол Аллоҳнинг аскарларидан бир аскар экан. Шамол эсиб, гоҳида булутларни ҳайдаб келиб, ёмғирга сабаб бўлиши, баъзида эса гуллаб турган мевали дарахтларни чанглатиб, уларнинг серҳосил бўлишига сабаб бўлиши, хуллас фойда келтириши мумкин. Баъзи вақтларда эса ҳаддан ташқари қаттиқ эсиб, дов-дарахтларни йиқитиши, экин-тикинларга зарар етказиши, уйларни вайрон қилиши, баъзан одамларнинг ҳам ҳалок бўлишига сабаб бўлиши мумкин. Бироқ, нима бўлганда ҳам, мўмин-мусулмон киши шамолни сўкмаслиги керак экан. Чунки шамолни Аллоҳ таоло юборади. Шунинг учун шамол бўлганда, «Аллоҳим, шу шамолни биз учун хайрли қилгин, ёмонлигидан Ўзинг сақлагин» , деб дуо қилиб туриш мўмин-мусулмонларнинг одобларидан бўлар экан.
2020-05-07 11:09:56Taroveh tasbehi Audi ko'rinishda Kanal uchu mahsus Yaqinlaringizga ulashing Ehsonni mukofoti faqat ehsondir (Rohman-60) Boshqalarga ehson qilib ulashing @UmarqoriRasmiy
Қишлоқдан бир камбағал киши, қўлида бир косада тўла узум ила Расулуллох саллоллоҳу алайхи ва саллам хузурларига, ҳадя қилмоқ ниятида келди. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам қўлидаги бир коса узумни олиб ундан едилар, бир марта олиб еганларидан кейин бир табассум қилдилар, иккинчи бор олиб еганларидан сўнгра яна жилмайдилар. У зотни табассумларини кўрган фақир киши хурсандлигидан осмонга учай деди. Атрофида турган У зотнинг асхоблари қараб турардилар аммо ҳар галгидек асхобларига бу сафар узумни улашмадилар хатто косадаги узумни ҳар еганда табассум қилиб, охиригача еб тугатдилар. Фақир киши хурсандлигидан ўзига сиғмай, қайтиб кетди. Сахобаи Киромлар Расулуллох саллоллоху алайхи ва салламга қараб: - Ё Расулаллох! Нима учун бизни узумга шерик қилмадингиз? - дедилар. Расулуллох саллоллоху алайхи ва саллам уларга бир табассум қилиб: "У узумдан бир олгандим жудаям аччиқ экан, сизлар ила шерик бўлсам, бирортангиз у кишини хурсандлигини бузиб қўймоқлигингиздан қўрқдим! дедилар". Ассолату вассаламу алайка, ё Расулаллох! @UmarqoriRasmiy
Umar qori Kechirish ulug' odamlarning sifati Yaqinlaringizga ulashing Ehsonni mukofoti faqat ehsondir (Rohman-60) Boshqalarga ehson qilib ulashing @UmarqoriRasmiy
Iftor vaqtida beriladigan Mukofot Yaqinlaringizga ulashing Ehsonni mukofoti faqat ehsondir (Rohman-60) Boshqalarga ehson qilib ulashing @UmarqoriRasmiy