РАМАЗОНИЙ ТАВСИЯЛАР • Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз... • Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз... • Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз: «Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир». Қадр сураси-3. • Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар. Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган. @Salovatlar_salovatlar канали. Яқинларингизга улашинг! https://t.me/joinchat/AAAAAE8iwXZDMa16uuNTCQ 11.6K views13:01