Get Mystery Box with random crypto!

Илмдан бошқа нажот йўқ Шубҳасиз, дунёда иккита эзгу касб бўлс | Narimon Umarov | Наримон Умаров

Илмдан бошқа нажот йўқ

Шубҳасиз, дунёда иккита эзгу касб бўлса, бири – ўқитувчиликдир. Зеро, ҳар бир истеъдод, салоҳият, маънавияти юксак комил шахс, энг аввало, устознинг тўғри таълим-тарбияси, машаққатли меҳнати самарасидир.

Ўлкамизда азалдан халқимиз муаллимлик касби соҳибларига алоҳида эъзоз ва эҳтиром билан муносабатда бўлиб келган. Ҳазрат Алишер Навоий бу эъзозни қуйма байтда ифодалаб берган: “Ҳақ йўлида ким санга бир ҳарф ўқитмиш ранж ила, Айламак бўлмас адо онинг ҳақин юз ганж ила”.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни эса умумхалқ байрамига айланганининг ўзиёқ мамлакатимизда таълимга берилаётган эътиборнинг нишонасидир.

http://adolat.uz/news/mamlakat-ostonasi-maktabdan-boshlanadi