Get Mystery Box with random crypto!

Улуғбек Рамазонов | Ulug‘bek Ramazonov

Telegram kanalining logotibi ulugbekramazonov — Улуғбек Рамазонов | Ulug‘bek Ramazonov У
Telegram kanalining logotibi ulugbekramazonov — Улуғбек Рамазонов | Ulug‘bek Ramazonov
Kanal manzili: @ulugbekramazonov
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 119
Kanalning ta’rifi

📕 Китоб
📕 Бироз "палсапа"
📕 Парадокс фикрлар бўлиши мумкин (чунки одам ўзи пародоксал)
📕 Кам ёзаман
📖 Бу ердаги ҳамма гаплар ўзимга қаратилган. Ўзим амал қилишим учун ёзаман
Админ: @mr_chorch

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

1


Oxirgi xabar 2

2021-01-06 21:49:00 Социализмдаги тегишлилик комфортидан таҳликали капитализмга ўтишдаги экзистенциал кризис ҳақида.

XV – XVII асрлардаги ижтимоий ва иқтисодий ўзгаришларнинг инсонга кўрсатган таъсири тўғрисида юқорида айтилганларни умумлаштирсак, қуйидаги манзарани кўришимиз мумкин.

Аён бўладики, бу ерда озодлик иккиёқламаликка эга бўлади. Индивид иқтисодий ва сиёсий кишанлардан озод бўлди. У янги тизимда ўйнашига тўғри келадиган актив ва мустақил роли билан барча позитив озодликни қўлга киритди. Бироқ у ўзига ишонч ва қандайдир жамоага (cоциализмдаги) мансубликни ҳис этиш имконини берган алоқалардан ҳам озод бўлди. У энди бутун ҳаётини ўзи марказида турувчи тор доирада ўтказа олмайди; олам чексиз ва таҳдид солувчи бўлиб қолди.

Инсон бу оламдаги муайян ўрнини йўқотиб, ўз ҳаётининг маъноси тўғрисидаги (экзистенциал кризис) саволга берган жавобини ҳам йўқотди; унга шак-шубҳалар ёпирилди: у ким, у нима, нима учун яшаяпти? Ундан шахсдан юқори турувчи қудратли кучлар – капитал ва бозор таҳдид сола бошлади. Узига биродар бўлганларнинг ҳар бирида эҳтимол тутган рақибни кўрди ва унга нисбатан бегоналашув, душманлик характерини касб эта бошлади; у озод, демак, у ёлғиз, бошқалардан ёлгиз, унга ҳар томондан таҳдид мавжуд.

Эрих #Фромм, "Озодликдан қочиш".
428 viewsedited  18:49
Ochish/sharhlash
2021-01-03 11:06:24 ​Эрих #Фромм. "Озодликдан қочиш". (Ижтимоий психология)

III боб. Реформация даврида озодлик(дан парча)

Агар ҳаётнинг маъноси шубҳа остида қолса, бошқаларга ва ўз-ўзига бўлган муносабат ишонч ҳиссини уйғотмаса, у ҳолда шуҳратпарастлик инсонни шубҳалардан озод қилади. У худди Миср эҳром (пирамида)лари ёки абадиятга бўлган христиан эътиқоди бажарган функцияни бажара бошлайди: у индивидуал ҳаётни табиий чегараларидан юксалтириб, ҳеч қачон емирилмайдиган, завол кўрмайдиган даражага кўтаради. Агар инсон ўз замондошлари ўртасида танилса, бундан кейин ҳам шундай бўлишига умид қилиши, бошқалар онгида яшаётгани учун ҳам унинг ҳаёти маъно ва аҳамиятга эга эканлигига умид боғлаши мумкин.

(Биламизки инсон бу дунёга келиб яшаб, бир куни ўлим муқаррарлигини билади. Абадий яшай олмаслигини ҳис қилади. Ҳамма ҳам абадийликни истамайди, шунчаки танангиз ва миянгиз шуни хоҳлайди. "Бу унга аждодларидан мерос. Ҳимоялан, имкон борича кўп овқатлан, иложи борича кўпроқ яша!" шу каби. Мана шу жисмоний ўлимнинг муқаррарлиги сабаб одамлар руҳий тирикликка интиладилар. Сиздан бирор ном қолса, беш ўн кишини ёдида қолсангиз сиздан бошқа бахтли одам йўқ. Ахир сизда (миянгиз учун) бошқа танлов йўқ. Жисмонан яшолмайсиз (хозирча), ҳеч бўлмаса руҳан абадий бўлишга интиласиз. Одамларга яхшилик қилиш орқали номингизни абадийлаштирасиз. Ўлим ҳақидаги мулоҳазалар Эрнест Беккернинг "Отрицание смерти" (Ўлимни инкор қилмоқ) китобида таҳлил қилинади. Афсуски русчага ҳам ҳали тўлиқ таржима бўлмаган.) бу абзацдаги гап Фроммники эмас:)

Англашиладики, ишончсизлик муаммосининг бундай ҳал этилиши ўз аъзолари реал шон-шуҳратга эришиш имконига эга бўлган ижтимоий гуруҳдагина мумкин. Ҳуқуқсиз ва кучсиз омма бундай имкониятга эга бўлмаган; реформациянинг бош таянчи бўлган шаҳар ўрта синфи ҳам (биз буни қуйида кўрсатамиз) муаммони бошқа йўл билан ҳал этган.
398 views08:06
Ochish/sharhlash
2021-01-01 20:14:33 ​Эрих #Фромм. "Озодликдан қочиш". (Ижтимоий психология)

II боб. Индивиднинг яккаланиши ва озодликнинг иккиёқламалиги.

Инсон ва озодлик ўртасидаги фундаментал алоқадорлик жаннатдан қувилиш тўғрисидаги Библия афсонасида яхши ифодаланган. Афсона инсоният тарихининг бошланишини танлаш акти билан айнилаштиради.

Эркак ва аёл Эдем боғида бир-бири ва табиат билан тўла уйғунликда яшайдилар. У ер тинч ва осойишта бўлиб, меҳнат қилишга зарурият йўқ: танлаш ҳам, эркинлик ҳам, ҳатто фикрлашга ҳам зарурият йўқ. Инсонга қадимдан эзгулик ва ёвузликни билиш тақиқланган. У ана шу қоидани бузди ва ўзини табиат билан гармониядан маҳрум этди. Ҳолбуки у табиатнинг бир қисми бўлиб, унинг чегарасидан ташқарига чиқмаган эди.

Тақиқларни бузиш, гуноҳга йўл қўйиш позитив инсоний маънода биринчи танлаш акти, яъни умуман биринчи инсоний акт эди.

Афсонага кўра инсон билиш дарахтининг мевасини татиб кўриб, гуноҳ ишга қўл урди. Шу тариқа бўйсунмаслик акти тўғридан-тўғри инсон тафаккурининг бошланиши билан боғланди.

Мифда ана шу озодлик актининг бошқа оқибатлари ҳақида ҳам сўз боради. Инсон ва табиат ўртасида гармония бузилади. Худо эркак билан аёл, инсон билан табиат ўртасида уруш бошланганини эълон қилади.

Инсон «индивид» бўлиб табиатдан ажралиб чиқди, у инсон бўлиш учун биринчи қадамни қўйди.

Ҳозиргина қўлга киритилган озодлик қарғишга (лаънатга) айланди: инсон жаннат неъматларидан маҳрум бўлди.

Инсоннинг табиатга қарамликдан озод бўлиши бу узоқ жараён, яъни Инсон маълум даражада ўзи келиб чиққан олам (табиат)га боғланган.

Ибтидоий динлар инсоннинг табиат билан уйғунлиги тўғрисида гувоҳлик беради. Унга жонли, ҳатто жонсиз табиат инсон оламининг бир қисми сифатида намоён бўлади. Инсоннинг ўзи табиатнинг бир қисми бўлишда давом этаверади. Бирламчи алоқалар* (*Бирламчи алоқалар ташқи дунё билан фундаментал бирлик ва хавфсизлик ҳисси билан таъминлайди) инсоннинг ривожланиши йўлидаги тўсиққа айланади. Улар инсон ақли ва танқидий фикрлаш қобилияти йўлидаги ғовга айланади; инсонга мустақил фикрловчи мавжудот сифатида эмас, балки ўзи ва бошқаларни қабила аъзолари, ижтимоий ёки диний жамоанинг аъзолари сифатида англашга имкон беради.

Бошқача қилиб айтганда, бирламчи алоқалар инсоннинг эркин ижодий фикрловчи, ўз ҳаётини мустақил белгиловчи индивид сифатида ривожланишга халақит беради. Бироқ бу масаланинг бир томони. Табиат, қабила, дин билан бирга бўлиш индивидга ишонч ҳиссини беради. У қандайдир яхлит структурага мансуб бўлиб, унинг бир қисмига айланади ва унда, шубҳасиз, муайян ўрин эгаллайди. У очлик ва зулмдан азоб чекиши мумкин, бироқ у энг ёмони - тўла ёлғизлик ва шубҳаланишдан азоб чекмайди.
2.5K viewsedited  17:14
Ochish/sharhlash
2020-12-27 22:22:37 Парча:

I боб, Озодлик - психологик муаммо.

Бизнинг фикримизча, инсон билан жамият ўртасидаги алоқа статик эмас. Биз, бир томондан, индивид табиий эҳтиёжлар йиғиндисидан иборат; иккинчи томондан, унга боғлиқ бўлмаган ва алоҳида жамият мавжуд бўлиб, индивид эҳтиёжларини қондиради ёки бостиради, дея олмаймиз. Албатта, табиат томонидан шартланган ва ҳамма учун умумий бўлган эҳтиёжлар – очлик, ташналик, секс мавжуд, бироқ инсон характерини бир-биридан фарқлашга олиб келадиган интилишлар — муҳаббат ёки нафрат, ҳокимиятга ташналик ёки бўйсунишга мойиллик ёки унинг олдида қўрқиш – буларнинг ҳаммаси ижтимоий жараён маҳсулидир. Гўзаллик ҳам, хунуклик ҳам, инсон майллари ҳам биологик шартланган инсон табиатидан келиб чиқмайди, балки инсон шахси шаклланишининг ижтимоий жараёни маҳсули сифатида вужудга келади.

Бошқача қилиб айтганда, жамият фақат бостириш функциясини бажарибгина қолмай, шахсни яратиш функциясини ҳам бажаради.

Инсон табиати – инсон эҳтирослари ва ташвишлари – бу маданият маҳсули; аслида, инсоннинг ўзи – инсон узлуксиз саъй-ҳаракатларининг энг муҳим ютуғи бўлиб, ана шу саъй-ҳаракатларни қайд этишни тарих деб атаймиз.

Эрих #Фромм, Озодликдан қочиш
330 viewsedited  19:22
Ochish/sharhlash
2020-12-19 19:27:30
Виктор Франклнинг "Человек в поисках смысла" номли китоби бор. Хозирги кунда "Сказать жизни ДА!", номида чиқади.

Экзистенциал кризисда, ҳаётдан маъно излаб юргандарга тавсия қиламан. Ҳатто бундай кризис ҳақида ўйлаб кўрмаган инсон ўқиса ҳам мазза қиладиган китоб. Концлагерда тушиб, яшашга умид топган инсоннинг ҳаёти ҳақида.

Sardor Salim бу китобни таржима қилаётганлиги ва келажакда асахийбукс режаси диорасида чиқишидан жуда хурсанд бўлдим.

Қизиққанлар гугл ва ютубдан маълумот излаши мумкин.

Қоғоз китоби қанча бўлишидан қатъий назар сотиб олмлқчи эдим. Ва олдим.
302 viewsedited  16:27
Ochish/sharhlash
2020-12-15 22:42:55 Парча:

Фрейд инсон ва жамиятни бир-бирига қарши қўювчи анъанавий дастурни, шунингдек, инсон табиатининг нуқсонли эканлиги тўғрисидаги анъанавий доктринани қабул қилди. Фрейднинг фикрича, инсон моҳиятан антиижтимоийдир. Жамият инсонни қўлга олиш, унинг биологик эҳтиёжларини қондиришига имкон бериши керак. Бироқ жамиятнинг бош вазифаси инсондаги асосий, тубан импульсларни тозалаш ва чеклашдир. Бу импульсларни шундай бостириш натижасида қандайдир мўъжиза рўй беради: бостирилган майллар маданий қийматга эга бўлган интилишга айланади ва шундай қилиб, маданиятнинг асоси бўлиб қолади. Фрейд ана шу бостирилган ҳолатдан цивилизация хулқ-атворига ўтишни «сублимация» тушунчаси орқали ифодалади.

Агар бостириш даражаси сублимация қувватидан ўта кучли бўлса, индивидлар невротик бўлиб қолади. У ҳолда бостиришни юмшатиш зарур. Умуман олганда, инсон интилишларини қондириш билан маданият ўртасида тескари боғлиқлик мавжуд: бостириш қанча кучли бўлса, маданият ютуқлари ҳам шунча кўп бўлади (ва невротик хасталиклар хавфи ҳам шунча кўп бўлади)

Озодликдан қочиш, Эрих Фромм
330 views19:42
Ochish/sharhlash
2020-12-02 19:11:59 "(o'zbek jamiyatida)Yo'q degan javob atrofdagilar tomonidan samimiy qabul qilinmaydi va argument sifatida baholanmaydi."

(c) Mirshakar
338 views16:11
Ochish/sharhlash
2020-11-25 20:56:49 Har kuni ertalab Frommning "Ozodlikdan qochish"ini ruschadagi audisini tinglayman. Chala qolib ketadi. Ertalab imkon qadar falsafaga doir kitob tinglayman. Vaqtim, sabrim, avtobusim vaqti yetgancha. Ishxona eshigiga kelib, falsafaning "q" harfi qoladi. So'ng o'ylashga vaqt yo'q. Aslida bor, ish bo'yicha. Va boshqa jismoniy va kopirayterlik ishlari. Miyamda barcha imkoni bor, yoki yo'q hayollarni o'tkazaman. Ishga borguncha falsafa so'qiyman. O'zimcha. Va boshqa ilhombaxsh kitob/audiolarni tinglayman. Eshikkacha. So'ng, davomini qaytishda eshitaman deyman. Ish tugaganda, "hay erta ham borku, bugun bir charchoqni chiqarib ichay" deyman. Ertasi kuni ham falsafa so'qishga intilaman... O'ylashga avvalgidek vaqtim qolmayapti
356 views17:56
Ochish/sharhlash
2020-11-04 21:41:49
"Инсон мияси XX асрда яшашда давом этяпти; кўп одамларнинг қалби (ҳис-туйғуси) эса ҳалигача тош асри давридагидек. Инсон кўп ҳолатларда мустақил, ақлли, объектив бўлиш учун етарли даражада вояга етмади.

Шу сабабли у олий куч(худо)дан ҳаётига маъно олмоқчи бўлади. Инсон ўзидаги иррационал эҳтиросларни – вайронкорликка мойилликни, нафрат, ҳасад ва қасоскорликни бостиради, – у ҳокимият, пул, суверен давлат, миллат олдида тиз чўкади, гарчи у тилда инсониятнинг буюк даҳолари – будда, пайғамбарлар, Сократ, Исо, Муҳаммаднинг таълимотларига содиқ эканлигини айтса-да, бу таълимотларни бидъат ва сиғиниш воситасига айлантирди."

"Озодликдан қочиш", Эрих Фромм
437 views18:41
Ochish/sharhlash
2020-11-03 21:42:47 Табиат қонунларию, инсон онгостининг ўрганганлари биринчи бўлади



306 views18:42
Ochish/sharhlash