Get Mystery Box with random crypto!

#Сарҳисоб_2022 Жорий ўқув йилида 504 нафар имконияти чекланга | Улугбек Mаматхонов

#Сарҳисоб_2022

Жорий ўқув йилида 504 нафар имконияти чекланган бола инклюзив таълимга қамраб олинди

2022/2023 ўқув йилидан бошлаб инклюзив таълим тизимини босқичма-босқич ривожлантириб бориш ва кўламини кенгайтириш мақсадида инклюзив таълим жорий этилган умумтаълим мактаблари сони 195 тага етказилди. Мазкур мактабларда ташкил этилган инклюзив таълимга 504 нафар имконияти чекланган бола қамраб олинди.

Бугунги кунда мазкур инклюзив синфлардаги ўқувчиларга 248 нафар педагог бириктирилган.

2021-2022 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш чора-чадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан, тажриба-синов тариқасида 31 та умумтаълим мактабида 46 та инклюзив синф, жумладан 4 та коррекцион синфлар ташкил этилган эди. Мазкур инклюзив синфларда — 82 нафар, коррекцион синфларга 33 нафар бола жалб этилган эди.


Халқ таълими вазирлигининг расмий саҳифаларига уланиш
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram