Get Mystery Box with random crypto!

Аҳли илмлар ўз динига хиёнат қилмасдан, ўз динининг кўрсатмала | Улуғбек Бухорий

Аҳли илмлар ўз динига хиёнат қилмасдан, ўз динининг кўрсатмаларини баён қилиши лозим. Ҳар бир ишда динимиз ўз муносабатини билдириб, ҳар қандай муаммонинг ечимини энг мукаммал тарзда баён қилганини биламизку! Ағёр душманларга қарши курашишга буюрган муқаддас динимиз ўзаро аҳил-иноқ бўлишга чақирган. Мусулмонлар бир бўлиши, бир Ватан ва бир давлат бўлиши кераклиги ҳақида ўнлаб далиллар келтириш мумкин. Қуръони каримда мусулмонлар ўзаро раҳм-шафқатли бўлиши баён қилинган. Мусулмонлик энг олий миллатдир. Унинг соясида бошқа миллатлар ўз қадрини топган. Биз мусулмон ўзбекмиз, мусулмон тожикмиз, мусулмон қирғиз, мусулмон қозоқ, мусулмон қорақалпоқмиз. Ислом динимиз бизнинг томирларимизда оқаётган қонимиздир, гўшту суягимиздир. Биз учун Динимизсиз шараф, юксалиш бўлмайди. Ҳозирги биз гувоҳи бўлиб турган миллатчилик ҳам диний саводсизликнинг, ҳамда сиёсий калтафаҳмликнинг маҳсулидир. Аллоҳ ислоҳ қилсин. Фитналардан юртимизни асрасин. Ватанимизни асрамасак, ҳар қандай мақсадли ташвиқотларга учиб бақир-чақир қилаверсак нонкўрлик қилган бўламиз ва бунинг салбий оқибатини ҳаммамиз кўришга мажбур бўлиб қоламиз. Шунинг учун чуқур мулоҳаза қилишимиз керак, ақлсизларга эргашмаслик керак ва истиқболсиз ишларга қўл урмаслик лозим.

Аҳли илмларга эрта қиёматдаги ҳисоб-китобни мулоҳаза қилган ҳолда ўз зиммаларидаги вазифани бажаришларини насиб қилсин!


t.me/UlugbekBuxoriy