Get Mystery Box with random crypto!

ЎЗИМ БИЛАН ЎЗИМ СЎЗЛАШСАМ Ҳайрат билан боқманг агарда, Ўзим б | Uch zamon

ЎЗИМ БИЛАН ЎЗИМ СЎЗЛАШСАМ

Ҳайрат билан боқманг агарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.
Кўкка боқиб тун ё саҳарда,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Девонага чиқарманг асло,
Ақлу ҳушдан деманглар жудо,
Баъзан ҳосил бўлар муддао,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Кимнинг дилин оғритдим дейман,
Кимнинг йўлин ёритдим дейман,
Кимнинг ёшин қаритдим деман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ўз ўзимдан сўрайман ёшим,
Билмам қайга урилар бошим,
Қачон ботар ҳаёт қуёшим,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Дардларимни тўкиб соламан,
Суҳбатлашиб кўп қувонаман,
Чин дўст топгандайин бўламан,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

Ҳушбўй шамоллардай эсаман,
Чексиз дунёларни кезаман,
Дўсту-душман кимдир сезаман,
Ўзим билан ўзим сўзлашсам.

ПС. Марҳум санъаткор Ортиқ Отажонов ижро этган ушбу қўшиқни менга ўхшаб ўзи билан ўзи ссзлашадиганларга бағишлайман.

Узр, сўзлар муаллифини билмайман. Биладиганлар изоҳларда айтса, постга қўшиб қўяман.

"Уч замон" каналига аъзо бўлиш учун ҳавола https://t.me/uchzamon