Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли учтепаликлар! Хабарингиз бор, Учтепа туман ҳокимлиги | Uchtepa tuman hokimligi

Ҳурматли учтепаликлар!

Хабарингиз бор, Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати туманда қайси ташкилот жорий йилда фаол бўлганлиги билан боғлиқ СЎРОВНОМА ўтказмоқда.

Куни-кеча телеграм каналимизда туман ҳокимлигининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича комплексига кирувчи ташкилотлар рўйхати эълон қилиниб, бир кун давомида овоз берилди.

Унинг натижаларига кўра энг кўп овоз олганлар учталигини:

1.Туман Халқ таълими бўлими
2.Туман Мактабгача таълим бўлими
3.Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман бўлими эгаллади.

Энг кам овоз олганлар эса:

1.Туман ветеринария бўлими
2. Туман туризм ва спорт бўлими
3. Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бўлишди.

Албатта, ушбу Сўровнома тор доирада олиб борилган деб, унинг натижалари билан айримлар рози бўлмаслиги табиий.

Аммо, шунга қармасдан Янги йилда ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янада ривожлантириши лозим деб ҳисоблаймиз.

Эртанги СЎРОВНОМАни ўтказиб юборманг!

https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube