Get Mystery Box with random crypto!

​​ Куни кеча ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 62-сонли | Uchtepa tuman hokimligi

​​ Куни кеча ижтимоий тармоқларда Учтепа туманидаги 62-сонли умумтаълим мактаби директори Х. Махкамованинг ҳатти- ҳаракатлари юзасидан эътироз билдирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани халқ таълими бўлими ишчи гуруҳи ўрганиш олиб борилди. Ўрганишлар натижасида юқоридаги хабар ўз тасдиғини топмади. Хусусан, мактаб маъмурияти Санитария-эпедимиология осойишталик маркази томонидан жаримага тортилмаганлиги, мактаб ўқитувчиларининг ойлик иш ҳақидан ўқувчилар ниқоблари ёки жарима тўловлари учун ушлаб қолинмаганлиги аниқланган.

Шунингдек, Facebook саҳифасидаги овозли хабар юзасидан мактаб директори Х. Махкамова ҳақиқатан ҳам ўқитувчиларнинг масъулиятини ошириш мақсадида, агар туман Санитария-эпедимиология осойишталик маркази томонидан жарима қўлланиладиган бўлса уларнинг ўртасида тақсимланишини айтганлиги, бу билан ўқитувчиларни ҳушёрроқ бўлишга чақирганлигини, аслида улардан ниқоб учун пул олинмаслиги ва ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақидан умуман ушлаб қолинмаслигини маълум қилган.

Мактаб директори томонидан жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида айрим ўқитувчиларга нисбатан интизомий чоралар қўлланилишида ишчи гуруҳ томонидан қонунбузилиши ҳолатлари қайд этилмаганлиги аниқланди.


Учтепа тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати