Учтепа туманида яна бир Korzinka.uz супермаркети очилди
Учтепа туманида ҳисоб бўйича
тўртинчи Korzinka.uz супермаркети ишга тушди.
Бугун ташкил этилган очилиш маросимига ташриф буюрганлар карнай-сурнай ва миллий мусиқа жўрлигидаги қувноқ муҳитдан баҳраманд бўлишди.
Бундан ташқари, махсус кун муносабати билан дўконда чегирмалар ва акциялар ҳам амал қилди.
Янги дўкон Учтепа тумани "Катта қаъни" кўчаси 3-уй манзилида жойлашган.
Бугунги кунга келиб Тошкент шаҳрида 20 дан ошиқ Korzinka.uz дўконлари фаолият юритмоқда.
https://t.me/uchtepahokimligi
Web-site |facebook | instagram | youtube