Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли учтепаликлар! Хабарингиз бор, Учтепа туман ҳокимлиги | Uchtepa tuman hokimligi

Ҳурматли учтепаликлар!

Хабарингиз бор, Учтепа туман ҳокимлигининг “Миллатнинг руҳидир асли маънавият” номли танлови эълон қилинган эди.

Шу боис, февраль ойи давомида мутолаа учун асарни тақдим этамиз.

Демак, илк ойлик мутолаа учун биз Тоҳир Маликнинг қаламига мансуб маънавият ва тарбия масаласига бағишланган “Одамийлик мулки” асарини ўқиб чиқишингиз керак бўлади.

Мазкур китоб маънавият қуёшидан ёришиб турган қутлуғ хонадонингиз учун бир туҳфа бўлар, деган умиддамиз.

Сизга мароқли мутолаа тилаб қоламиз!

Танлов шартлари билан яна бир бор қуйида танишинг.