Ҳурматли Учтепа туни аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари!
Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 14 февраль куни соат 17:00да тумандаги Лутфий кўчаси бўйлаб «Юлдузлар ташрифи» концерт дастури бўлиб ўтади.
Шу муносабат билан 14 февраль куни соат 10:00 дан 23:00 гача Лутфий кўчасининг бир қисми вақтинчалик ёпилади.
Тирбандликларнинг олдини олиш учун ҳайдовчиларга айланма йўллар орқали ҳаракатланишни тавсия этамиз.
Ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати
https://t.me/uchtepahokimligi
Web-site |facebook | instagram | youtube