Get Mystery Box with random crypto!

'Маҳаллабай' тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётаган | Uchtepa tuman hokimligi

"Маҳаллабай" тизимини жорий қилиш бўйича амалга оширилаётаган ишларини мувофиқлаштириб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимлигида республика штаби ташкил этилган.

Шу мақсадда Учтепа туман ҳокимлигида Молия Вазирлигидан бириктирилган штаб аъзолари тумандаги идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари билан маҳаллабай ишлаш тизими бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

"Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" га киритилган фуқаролар билан алоҳида ишлаб, уларни бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш зарур ҳолларда моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати

https://t.me/uchtepahokimligi

Web-site |facebook | instagram | youtube