Get Mystery Box with random crypto!

МУНОСАБАТ Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани 'Нуроб | Uchtepa tuman hokimligi

МУНОСАБАТ

Куни-кеча ижтимоий тармоқларда Учтепа тумани "Нуробод" маҳалласи 25 мавзе 13,14 ва 15 кўп қаватли уйлар оралиғидаги болалар майдончасини сақлаб қолиш ва мазкур ҳудуддаги қурилиш ишларини бекор қилиш юзасидан фуқаролар мурожаати эълон қилинди.

Бир муддат олдин Тошкент шаҳар ҳокимлиги Жамоатчилик Кенгаши раиси Фурқат Маҳмудхўжаев, туман ҳокими Фарход Абдуллаев, сектор раҳбарлари ва масъул мутахассислар иштирокида ижтимоий тармоқларда эътироз билдирган фуқаролар билан учрашув ўтказилди.

Туман ҳокимининг эътироф этишича, жорий йилнинг 26 август куни туман прокуратураси томонидан Тошкент шаҳар ҳокими ва туман ҳокими қарорлоарини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича Тошкент туманлараро маъмурий судига ариза киритилган.

Ундан ташқари ,туман ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг юристи, туман кадастр филиали раҳбари, туман архитектори, Қурилиш назорат инспекцияси инспекторидан иборат Ишчи гуруҳи тузилиб, фуқаролар манфаатини ҳимоя қилиш ва мазкур муаммонинг ижобий ечимини топиш учун ҳуқуқий томондан ёрдам кўрсатилиши таъкидланди.

Шу ернинг ўзида кўп қаватли уйлар олдини қўшича равишда ободонлаштириш, ўриндиқлар, спорт анжомлари ва болалар майдончасига қўшича арғимчоқлар ажратилиши юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берилди.

Батафсил лавҳамизда. ВИДЕО