Get Mystery Box with random crypto!

Мукофот муборак, фидоий устоз ! Ўзбекистон Республикаси Прези | Uchtepa tuman hokimligi

Мукофот муборак, фидоий устоз !

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлади.

Унга кўра, Учтепа туманидаги 107-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори Салимова Нигора Абдулкаримовна II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан билан тақдирланди.

Нигора опа мана 38 йилдирки муҳтарам устоз ва ажойиб раҳбар сифатида таълим соҳасиннг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келмоқдалар. Ана шу машаққатли ва халол меҳнатлари эвазига Нигора Абдулкаримовна II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан мукофотландилар.

Учтепалик юртдошимизни мукофот билан табриклаймиз.

Байрам кунлари Нигора Абдулкаримовна билан тайёрланган махсус репортажимизни ҳукмингизга ҳавола этамиз.

Учтепа туман ҳокимлиги
Матбуот хизмати