Get Mystery Box with random crypto!

Азиз ва қадрли юртдошлар!! Бугун 1 сентябрь, куз ойининг илк | УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Азиз ва қадрли юртдошлар!!

Бугун 1 сентябрь, куз ойининг илк куни. Дунёда неъматлар бисёр. Энг катта неъмат эркинлик, мустақиллик неъматидир. Бошни тик кўтариб яшаш, ўз она тилингда сўзлаш, ўз топганларинг ўзингга буюриши. Ўзбекистон аҳли мана шу бахтга эришганига ҳам 31 йил бўлди. Абадиятга дахлдор йиллар - бу, тарихга муҳрланган кунлар - бу.

Азизларим байрам муборак!

Тарих тамаддунида ўз номини қолдира олган боболар юртида бугун келажак авлод шодиёнаси. Ҳар бир ўзбекистонликнинг уйида тўйлар бўлсин, тани соғлик, хотиржамлик сизларга ҳамроҳ бўлсин. Токи ҳар тонг нурли манзиллар сари отланар эканмиз шу юрт учун, шу эл учун хизматга шайланар эканмиз, халқимиз учун энг азиз байрамлардан бири ИСТИҚЛОЛ айёми севимли байрам бўлиб қолаверади.
Азизларим барчамизга Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги муборак бўлсин!

УЧҚУДУҚ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati