Get Mystery Box with random crypto!

ШИМОЛЛИКЛАР 2021 ЙИЛ РЕЖАСИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН БАЖАРИШДИ Я | УЧҚУДУҚ ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

ШИМОЛЛИКЛАР 2021 ЙИЛ РЕЖАСИНИ МУДДАТИДАН ОЛДИН БАЖАРИШДИ

Яқинда "НКМК" АЖ Шимолий кон бошқармаси бўлинмалари – Сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи ва Геотехнологик кони меҳнат жамоалари белгиланган йиллик ишлаб чиқариш режаларни муддатидан олдин бажаришди.
Зиммаларидаги топшириқ ва режаларни ҳар қандай шароитда ҳам шараф билан бажарган ишчи-ходимларга НКМК бош директори Қ. Саноқулов ўз миннадорчилиги ва табригини йўллади.
ШКБ директори Неъматилло Ахатов бугун Сульфат кислотаси ишлаб чиқариш цехи ва Геотехнологик конида бўлиб ишчи-ходимлар билан учрашди ва уларга бош директорнинг ташаккурномаси битилган мактубни Ўқиб эшиттирди ҳамда топширди.

https://t.me/uchquduq_tumani_axborot_xizmati