Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ САЙЁР ҚАБУЛ! 2022 йилнинг 29 сентябрь куни соат 10:00 | UCHQORGONLIKLAR RASMIY

ДИҚҚАТ САЙЁР ҚАБУЛ!

2022 йилнинг 29 сентябрь куни соат 10:00 дан бошлаб Учқўрғон тумани, Қайқи МФЙ ҳудудидаги 8-мактаб биносида Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи ўринбосари Равшанбеков Давронбек Равшанбековичнинг сайёр қабул ўтказилади. Сайёр қабулда фуқаролар қуйидаги масалалар бўйича мурожаат қилишлари мумкин:
- меҳнатга доир ҳуқуқий муносабатлар юзасидан;
- тадбиркорлик ва солиққа доир масалалар юзасидан;
- уй-жой, мерос, ҳадя ва бошқа нотариал ҳаракатлар юзасидан;
- туғилиш, ўлим, исм-фамилияни ўзгартириш ва ФҲДЁ органлари фаолиятига доир бошқа масалалар юзасидан;
- давлат хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ масалалар юзасидан;
- нафақа ва пенсия тайинлаланиши ва ҳисобланиши масалалари юзасидан;
- етказилган мулкий ва маънавий зарарни қопланиши юзасидан;
- маҳаллий давлат органлари ва маъмурий идораларнинг қарорлари, буйруқлари ва ҳаракатлари устидан шикоятлар юзасидан;
- фуқароларнинг ҳуқуқлари бузилиши билан боғлиқ бошқа масалалар.
Маълумот учун тел: 69 462 21 52