Азиз ватандошлар!
Сизларни энг улуғ ва муқаддас байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этаман.
Шундай қутлуғ дамда юртимизга тинчлик, сизга сиҳат-саломатлик, оилангизга қут-барака тилаб, юрт тинчлиги, ватан тараққиёти, халқ фаровонлиги йўлида амалга ошираётган фидокорона ишларингизда улкан муваффақиятлар тилайман.
Мустақиллигимиз абадий бўлсин.
Ҳурмат билан, Азимжон Вахобов