Get Mystery Box with random crypto!

#Тезкор «Андижонда 5 ойлик келинчак номусига тегишди» сарлавҳа | Vodiyliklar | Водийликлар

#Тезкор
«Андижонда 5 ойлик келинчак номусига тегишди» сарлавҳали видео юзасидан изоҳ берилди

2021 йилнинг 13 май куни фуқаро О.О “102” қисқа рақамига мурожаат қилиб, шу куни соат 14:00 ларда Андижон тумани, Қорақолпоқ МФЙда жойлашган дала шийпонида фуқаролар С.А ва О.М.лар унга нисбатан зўрлик ишлатиб жинсий алоқада бўлишганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳодиса содир бўлган жойга Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими раҳбарлигидаги тергов-тезкор гуруҳи воқеа жойига чиқиб, ҳодиса содир бўлган жой кўздан кечирилган ва видеотасвирга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, судга оид боилогик экспертиза ва судга оид физика-техникавий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Водийдаги энг тезкор хабарлар

https://t.me/joinchat/SJrECb3jsNoexqx4

Дўст ва яқинларизга жўнатинг