Get Mystery Box with random crypto!

Фарзандлар ҳаққига дуо Фарзандларимни руҳинию жисмини ёмон ҳа | Uchko'prik 24 | Расмий канал

Фарзандлар ҳаққига дуо

Фарзандларимни руҳинию жисмини ёмон ҳасадчининг ҳасадидан Аллоҳнинг паноҳига омонат топшираман.
Уларнинг жисмларини Аллоҳга омонат қиламан. Улардан машаққат ва касалликларни узоқ қилгин.
Уларнинг ахлоқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни ҳусни хулқда ибрат қилгин.
Уларнинг ризқларини Аллоҳга омонат қиламан. Уларни покиза ҳалол неъматларинг ила ризқлантиргин.
Уларни асло Ўзингдан ўзгага юзлантириб, ҳолларини топшириб қўймагин, эй Роббим!